Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 20:55 / 19.07.2015
9237
1 дақиқада ўқилади
“ИШИД” жангарилари амалга оширган портлатиш оқибатида Ироқдаги Олимпия стадиони буткул вайрон бўлди
“ИШИД” террорчилик ташкилоти жангарилари Ироқнинг Анбар вилоятидаги энг катта спорт иншооти – Рамади шаҳридаги Олимпия стадионини вайрон қилишди.
Стадион у ердан ҳукумат қўшинлари кетганидан кейин жангарилар томонидан миналаштирилди. Террорчилар стадион мажмуасига кирадиган барча иншоотларни йўқ қилиш учун 3,5 тоннадан кўпроқ портловчи модда ишлатди. Портлаш оқибатида спорт аренаси асосигача буткул вайрон бўлди.