Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 17:22 / 19.07.2015
1874
1 дақиқада ўқилади
Бангладешдаги автоҳалокатда 14 киши қурбон бўлди, 50 киши жароҳатланди
Бангладешдаги автоҳалокатда 16 киши қурбон бўлди, 50дан ортиқ киши тан жароҳатлари олди. Бу ҳақда Bangla-TV миллий телеканали хабар берди.
Мамлакат шимолидаги кўприклардан бири эрталабки туман туфайли икки автобус юзма-юз тўқнашди. Иккала ҳайдовчи ҳамда 12 нафар йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлди, шифохонага кетишда яна 2 кишининг жони узилди. Жароҳат олган 50 кишидан 7 нафари оғир аҳволда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш