Жамият | 17:40 / 19.07.2015
7720
1 дақиқада ўқилади
Британиялик аёл электрга “аллергияси” борлигини айтди
50 ёшли Жеки Линдси исмли британиялик аёл электр қувватига аллергияси борлигини маълум қилди. У доимо махсус ҳимоя либосида юради, кўчада эса электрмагнит майдонини ўлчаш асбобидан фойдаланади.
Аёл барча асбоб-ускуналардан воз кечиб, уйини электр таъминотидан узди.
Жеки Британиянинг Дорсет графлигида яшайди. У хоналарда шамларда ёритади, овқатни газда пиширади ёки буюртма қилади.
Шифокорлар унга электрмагнит сезувчанлик ташҳисини қўйишди. Аммо бу аниқ физиологик ҳолат бўлмай, руҳий ва ақлий тўсиқлар билан тушунтирилиши мумкин. Шу боис британиялик шифокорлар бу ташҳисни ҳозирча қабул қилишни исташмаяпти.
Жеки кўчага чиққанида бош-оёқ чирманиб олади. Кумушранг матодан қилинган либос электрмагнит майдонларини қочиради.