Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда Иккинчи жаҳон уруши пайтидаги снарядлар туфайли 16 минг киши эвакуация қилинди
Германиянинг Ганновер шаҳри атрофида ва Лангенхаген шаҳри яқинида Иккинчи жаҳон уруши пайтидаги снарядлар топилди.
Снарядлар портлаши хавфи туфайли 19 июль куни маҳаллий вақт билан соат 9:00 да 16 минглик маҳаллий аҳоли эвакуация қилиниши бошланди. Берлин ва Дортмундни боғловчи яқин атрофдаги автобан орқали ҳаракатланиш ёпиб қўйилди.
Бомбалар бир неча кун аввал бурғилаш пайтида топилган. Ҳозир сапёрлар снарядлар портлаган-портламаганини аниқлашмоқда. Операция рисоладагидек ўтадиган бўлса, аҳоли кечга яқин ўз уйларига қайтиши мумкин бўлади.
“Саросима кузатилмаяпти, барчаси режа асосида кетяпти”, деб маълум қилмоқда Лангехаген шаҳри маъмурияти вакиллари.