Жаҳон | 12:49 / 19.07.2015
4495
1 дақиқада ўқилади

Кореялик жосус смартфонлардан маълумот тўплаш дастури туфайли жонига қасд қилди

Жанубий Корея разведка миллий агентлиги ходимининг жасади Сеул яқинидаги тоғ йўлида қолдирилган машина ичидан топилди. Бу ҳақда маҳаллий ахборот воситалари хабар бермоқда.
Марҳумнинг ёнидан топилган мактубда айтилишича, у смартфонлар ва компьютерлардан маълумот тўплаш дастури туфайли ўз жонига қасд қилган.
Мактубда айтилишича, ушбу дастур доирасида мамлакат фуқаролари эмас, Шимолий Корея жосуслари кузатилган.