Жаҳон | 16:07 / 19.07.2015
4715
1 дақиқада ўқилади

Мексикада қамоқдан қочган наркобаронни тутишга 10 минг полициячи жалб қилинди

Мексикада 12 июль куни Мехико штатидаги “Альтиплано” қамоғидан қочиб кетган наркобарон Хоакин Гусманни тутиш бўйича кенг миқёсли тадбирлар олиб борилмоқда. Айниқса пойтахтда, Мехико, Герреро, Идальго, Морелос, Пуэбла ва Тласкала штатларида катта ишлар кетмоқда.
Universal нашрининг ёзишича, ҳозир Пакана лақабли жиноятчини қидириш ишларига 8.2 минг минтақавий ҳуқуқ-тартибот структуралари ходимлари, 1.25 минг федерал полициячи ва 200 нафар жандарм жалб қилинган.
Жамоат хавфсизлиги бўйича минтақавий бошқармалар раҳбарлари ИИВ раҳбари билан учрашув ўтказиб, тегишли кўрсатмаларни олишди. Шунингдек, қидирув ишларида ахборот алмашиш ва хатти-ҳаракатларни мувофиқлаштириш бўйича режа ишлаб чиқилди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш