Спорт | 14:10 / 20.07.2015
2661
1 дақиқада ўқилади

Дани Алвес "Барселона" билан шартномасини узайтиргани учун 1 млн евролик бонусга эга бўлди

Дани Алвеснинг "Барселона" билан тузган янги шартномаси бандлари маълум қилинди.

Marca нашри маълумотига кўра, бразилиялик ҳимоячи 11 млн евродан иборат йиллик маошини сақлаб қолишидан ташқари келишувга рози бўлгани учун 1 млн евро миқдорида бонус ҳам олади.

Қайд этилишича, "Барселона"да 2016 йилнинг январигача янги футболчи ўйната олмаслиги зарурати туфайли Алвесга нисбатан сахийлик қилишган.