Жаҳон | 11:22 / 20.07.2015
7179
1 дақиқада ўқилади

ИШИД раҳбари қатллар туширилган видеони интернетга жойлаштиришни тақиқлади

ИШИД гуруҳи раҳбари Абубакр ал-Бағдодий жангариларга қатл видеоларини интернетга жойлаштиришни тақиқлади. Бу ҳақда The Daily Mail нашри хабар бермоқда.
Бундай қарор “уларни қўллаб-қувватловчи мусулмонлар ва уларнинг болаларининг туйғуларини ҳақорат қилмаслик” учун қабул қилинган.
Айтилишича, гуруҳнинг барча ахборот идораларига бу борада ёзма топшириқлар юборилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш