Спорт | 10:40 / 20.07.2015
5151
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси илк йиғинидан фотожамланма

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Самвел Бабаян бошчилигидаги илк йиғинини бошлади. Бу ҳақда Ўзбекистон миллий терма жамоаси твиттерида маълум қилинди. Тошкент вақти билан 19:00да бошланган "ЖАР" ўйингоҳидаги  машғулотларда 24 нафар футболчи иштирок этди. Машғулотларда Самвел Бабаянга Равшан Ҳайдаров, Деян Журжевич, Андрей Шипилов, Анвар Рашидов ва бошқа мураббийлар яқиндан ёрдамлашди.

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Тошкентдаги ўқув-машғулот йиғини 26 июлга қадар бўлиб ўтади. 

Суратлар Championat.asia сайтидан олинган.