Спорт | 12:05 / 20.07.2015
2290
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик найза улоқтирувчи Владислав Полюнин Колумбияда ўтказилаётган турнирда бронза медал олди

Ўзбекистон енгил атлетика терма жамоаси аъзоси Владислав Полюнин Колумбиянинг Кали шаҳрида бўлиб ўтаётган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати мусобақаларида бронза медалини қўлга киритди.

Мусобақа расмий сайтида ёзилишича, Полюнин баҳсларнинг бешинчи кунида бўлиб ўтган найза улоқтириш мусобақаларида 76.77 метр натижани қайд этиб, учинчи ўринни эгаллаган.

Мазкур йўналишда ғолиблик ЖАР вакили Пол Жакобус Ботага насиб этган. Унинг натижаси 78.49 метрни ташкил қилган. Кумуш медални германиялик Никлас Каул (78.05 метр) қўлга киритган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш