Жаҳон | 15:00 / 20.07.2015
3047
1 дақиқада ўқилади

Японияда бош вазир Синдзо Абэнинг рейтинги рекорд даражада пастлади

Ўказилган сўровнома натижаларига кўра, Япония бош вазири Синдзо Абэнинг мамлакат аҳоли орасидаги нуфузи кескин даражада пасайган. Бу бўйича сўровнома Mainichi Shimbun газетаси буюртмаси билан ўтказилган.

Маълум қилинишича, айни вақтда Абэни халқнинг атиги 35 фоизи қўллаб-қувватламоқда.

Хабарда айтилишича, ҳукумат ҳарбийларнинг ваколатларини кенгайтириш хусусида қонун қабул қилгани бунга сабаб бўлган.

Абэ эса ҳарбийларнинг ваколатлари кенгайиши бўйича қонун минтақада Хитой таҳдиди кучаяётгани муносабати билан қабул қилинган чора эканлигини таъкидлаган.

Сўровнома иштирокчиларидан 28 фоизигина ушбу қонун тинчликни таъминлашга хизмат қилишига ишонишини билдирган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш