Спорт | 00:18 / 21.07.2015
4065
1 дақиқада ўқилади

Рожер Федерер Малавида болалар тиббиёт маркази очди

Машҳур швейцариялик теннисчи Рожер Федерер Малавига ташриф буюриб, у ерда ўз хайрия жамғармаси маблағлари ҳисобидан барпо этилган болалар тиббиёт маркази очилиши маросимида иштирок этди.

“Менинг фикримча, ҳар бир бола таълим олиш имкониятига эга бўлиши керак. Мен шундай бўлишини истайман, шунинг учун маҳаллий болаларга қўлимдан келганча ёрдам беришга ҳаракат қилмоқдаман. Ўзимнинг хайрия жамғармам фаолиятининг Малавидаги ҳаётга таъсир қилаётганини кўриш жуда ёқимли”, деб айтди ушбу муносабат билан Рожер.