Спорт | 21:44 / 22.07.2015
5882
1 дақиқада ўқилади
Игуаин ўзига пенальти тепа олмаслигини айтган мухлис билан муштлашиб кетди
“Наполи” клуби ҳамда Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Гонсало Игуаин Ибицадаги Pacha тунги клуби ёнида ўз мухлиси билан муштлашиб кетди.
Мухлис футболчидан дастхат сўради, бироқ Игуаин унга рад жавобини берди. Бундан жаҳли чиққан мухлис Гонсалога пенальти тепишни билмаслигини айтди. Бу гап аргентиналик футболчига ёқмади ва у мухлисга ташланди. Атрофдагилар бу воқеани мобиль телефонига суратга ола бошлади ва бу ўйинчи баттар асабийлашишига олиб келди. Гувоҳларнинг маълум қилишича, футболчи видеони ўчириб ташламаган кишининг бошини ёришини маълум қилган.
Маълумот учун, Игуаин яна бир аргентиналик футболчи Эсекьель Лавесси билан Америка кубоги мусобақасидан кейин Испанияга дам олишга борган.