Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 15:55 / 22.07.2015
16093
1 дақиқада ўқилади
Россия ҳукумати Ўзбекистоннинг 865 млн доллар қарзидан воз кечиш ҳақидаги қарорни маъқуллади
Россия Федерацияси ҳукумати Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги молиявий талаблар ва мажбуриятларни назорат остига олиш бўйича ҳукуматлараро келишувни ратификация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини Давлат Думаси муҳокамасига киритишни маъқуллади.
Ўтган йил декабрида Россия ва Ўзбекистон ўзаро молиявий ва мажбуриятларни назорат остига олиш бўйича ҳукуматлараро келишувни имзолади. Унга кўра, Россия Ўзбекистоннинг 865 млн доллар қарзидан воз кечади.
Ратификация масаласини кўриб чиқишда ҳукуматнинг расмий вакили этиб Сергей Сторчак белгиланди.