Технология | 20:13 / 22.07.2015
3870
1 дақиқада ўқилади

Telegram асосчиси Павел Дуров фойдаланувчилар саволларига “ВКонтакте”даги саҳифасида жавоб беради

“ВКонтакте” ижтимоий тармоғи ва Telegram мессенжери асосчиси Павел Дуров фойдаланувчиларнинг тасодифий равишда танлаб олинган саволларига ўзининг “ВКонтакте”даги саҳифасида жавоб беради.

Айни пайтда фойдаланувчилар 9 мингдан кўпроқ изоҳлар қолдиришган, улар орасида саволлардан ташқари турли реклама ёзувлари, ҳажвий суратлар, Дуровнинг хатти-ҳаракатларининг муҳокамаси ҳамда “ВКонтакте” ва Telegram’даги ишни яхшилаш бўйича таклифлар мавжуд.

Дуровнинг ўзи баъзи ёзувларга кинояли изоҳ беради ва ҳақоратомуз ёзувларни ўчириб ташлашини маълум қилди.