Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 14:59 / 22.07.2015
4239
1 дақиқада ўқилади
Украина хавфсизлик хизмати Янукович оиласига тегишли 5 млн долларга банд солди
Украина хавфсизлик хизмати давлат ғазначилик хизматида 110 млн гривна (4.99 млн доллар) пулга банд солди. Бу пуллар “МАКО-Трейдинг” компанияси ҳисобига ўтказилиши керак эди, компания эса, ўз навбатида, мамлакатнинг собиқ президенти Виктор Януковичнинг ўғлига тегишли эди.
Интерфакс агентлигининг ёзишича, маблағни ўтказиш ҳақидаги топшириқ адлия вазирлигидан келган. Бундан хабар топган хавфсизлик хизмати тезкорлик билан молиявий амалиётларга банд солди.
“МАКО-Трейдинг” “Арселор Миттал Кривой Рог” компаниясидан суд қарорига биноан маблағ олиши керак эди.