Жаҳон | 13:34 / 22.07.2015
2158
1 дақиқада ўқилади

Японияда бир ҳафтада иссиқдан 14 киши ўлди, 6 минг киши зарар кўрди

Японияда охирги ҳафта ичида иссиқ уришидан 6 минг киши хасталанди, улардан 14 нафари шифохонага кетаётганида вафот этди. Бу ҳақда мамлакат ўт ўчириш бошқармасига таянган ҳолда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, ҳисобот даврида 6 165 киши иссиқлик уришидан шикоят қилиб тиббиёт муассасаларига мурожаат қилган. Бу бир ҳафта олдингидан икки баробарга кўпдир – ўшанда ёрдам сўраб мурожаат қилганлар сони 3 190 кишини ташкил қилган эди.
Айни пайтда мамлакатда ҳавонинг ўртача ҳарорати 37 даражани ташкил қилади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш