Жаҳон | 11:04 / 23.07.2015
3571
1 дақиқада ўқилади

Чехия Ироққа "ИШИД"га қарши курашиши учун 260 тонна ўқ-дори жўнатади

"ИШИД" жангариларига қарши курашда фойдаланиши учун Ироқ ҳукуматига Чехия томонидан текинга 260 тонна ўқ-дори юборилади. Бу ҳақда Чехия Ташқи ишлар вазири Лубомир Заоралек ўз твиттерида маълум қилган.

"Бугун Чехия ҳукумати Ироққа жангариларга қарши курашиши учун ҳарбий ёрдам сифатида ўқ-дори жўнатиш ҳақида қарор қабул қилди", деб ёзади Заоралек.

Айни вақтда Чехия ўз армиясини Ғарб томонидан етказилган қуроллар билан таъминлаган ва Ироққа ўтган асрдан қолган, захирадаги ўқ-дорилар жўнатилиши режалаштирилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш