Жаҳон | 08:45 / 23.07.2015
2192
1 дақиқада ўқилади

Мьянмада 150 нафар хитойлик ўрмонларни кесгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Мьянма шимолидаги Качин штатидаги Мьичин шаҳри суди Хитойнинг 153 нафар фуқаросига нисбатан мамлакат ўрмонларини кесгани учун умрбод қамоқ жазосини тайинлади. Яна 2 нафар вояга етмаган хитойликка 10 йилдан қамоқ жазоси тайинланган. Бу ҳақда Рейтер нашри хабар берди.

Хабарда айтилишича, ҳукм қилинганлар апелляция билан мурожаат қилишлари мумкин. Хитойнинг Янгон шаҳридаги элчихонаси ва Хитой Ташқи ишлар вазирлиги бу масала юзасидан ҳозирча изоҳ бермаган.

Хитой ва Мьянма чегараси тез-тез хитойлик контрабандачилар томонидан бузиб ўтилиши кузатилади. Ўтган йилда чегарачилар Хитойга олиб ўтилаётган жами 10 тонна миқдоридаги ноқонуний юкни тўхтатиб қолишган. Бундан ташқари, бу ҳудудда Мьянма ҳукумати ва "Качин озодлик армияси" миллий кучлари ўртасида низо мавжуд.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш