Жамият | 01:04 / 23.07.2015
3506
1 дақиқада ўқилади

Хотдогни тез ейиш бўйича чемпион 35 дақиқа ичида 5,7 литр музқаймоқ еди

2015 йилнинг хотдогларни тез ейиш бўйича чемпионати ғолиби Мэтт Стоуни 35 дақиқа 40 сония ичида 12 пинта (5,7 литр) музқаймоқ еди. Бу ҳақда Mashable портали хабар бермоқда. Ben and Jerry's ишлаб чиқарган бу миқдордаги музқаймоқда 13,4 минг калория мавжуд.

Одатда егуликлар ейиш бўйича вазифаларни осон бажарадиган Стоуни бу гал, кўринишича, жиддий қийинчиликларга дуч келди, деб таъкидламоқда нашр ва битта стандарт пинтадан кўп музқаймоқ емасликни тавсия қилмоқда.

23 ёшли Стоуни диетолог бўлишни режалаштирмоқда. У турли озиқ-овқат маҳсулотларини тез ейиш бўйича рекордлар ўрнатади. Мисол учун, у 5 дақиқа ичида 182 тилим беконни ея олган. Шу ой бошида рекордчи хотдог ейиш бўйича Nathan's International Hot Dog Eating Contest нуфузли танловида 10 дақиқа ичида 62 та хотдог еб, "Жағлар" лақабига эга саккиз карра чемпион Жоуи Честнатни ютишга муваффақ бўлди.

Қайд этилишича, Стоуни бор-йўғи 54 кг вазнга эга.