Жамият | 15:18 / 23.07.2015
3409
1 дақиқада ўқилади

Яшнободдаги дўконлардан бирига ўғриликка тушган талончилар дўкон эгасини уйғотиб юборди

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида жойлашган дўконлардан бирида содир этилаётган ўғрилик дўкон эгаси уйғониб кетганлиги боис тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
1997 йили туғилган В. Усаев ва 1999 йили туғилган З. Жобировлар тунги соат 3:00да дўкон панжарасини бузиб ўғирликка тушишди. Улар дўконда ҳеч ким йўқ деб ўйлашган эди. Аммо шу ерда тунаб қолган дўкондор уйғониб кетиши натижасида талончилар бор-йўғи 50 минг сўмлик маҳсулотни олиб қочишга мажбур бўлишди.
Дўкон эгаси 102 рақамига қўнғироқ қилиб, тегишли идораларга хабар бергач, ҳуқуқбузарлар тезда қўлга олинди.