Ўзбекистон | 17:26 / 24.07.2015
5989
1 дақиқада ўқилади

"Афросиёб" поезди Тошкент-Самарқанд йўналиши бўйича бир кунда икки рейсни амалга оширади

25 июлдан 760/759 рақамли Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналиши бўйича қатнайдиган “Афросиёб” поезди бир кунда икки рейсни амалга оширади. Бу ҳақда "Ўзтемирйўлйўловчи"нинг расмий сайтида маълум қилинган

“Афросиёб” тезюрар поездининг Тошкентдан йўлга чиқиш вақти 07:00, Самарқанддан 17:00да йўлга чиқиб, 19:10да Тошкентга етиб келади.