Жаҳон | 17:07 / 25.07.2015
3564
1 дақиқада ўқилади

Башар Асад мамлакат ичкариси ва ташқарисидаги минглаб дезертирлар учун амнистия эълон қилди

Сурия президенти Башар Асад мамлакат ичкариси ва ташқарисидаги қочқинлар учун умумий амнистия эълон қилди. Бу ҳақда Рейтер нашри хабар берган.

Бу ҳақдаги қарор матни мамлакат телевидениеси орқали ўқиб эшиттирилган.

Қайд этиш жоизки, 2011 йилда Сурияда бошланган ҳарбий можаролар туфайли ҳарбий хизмат ёшидаги минглаб йигитлар жангларда қатнашмаслик учун уйларини ва мамлакат ҳудудини тарк этган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш