Спорт | 19:38 / 25.07.2015
2350
1 дақиқада ўқилади
Мексеснинг голи "Интер"га қарши ўртоқлик учрашувида "Милан"га ғалаба келтирди
Хитойнинг Шеньчжень шаҳрида "Милан" ва "Интер" жамоалари ўртасида "Милан дерби"си ўтказилди. International Champions Cup-2015 доирасидаги ушбу ўйиннинг 62 дақиқасида "россонерилар" ҳимоячиси Филипп Мексес томонидан урилган ягона гол учрашувнинг 1:0 ҳисобида якунланишини таъминлади.
Ўйиннинг 85 дақиқасида "Милан" таянч ярим ҳимоячиси Антонио Ночерино қизил карточка олиб, майдонни тарк этди.
Қайд этиш жоизки, ўйинда "Милан"нинг янги трансферлари бўлмиш Карлос Бакка ҳамда Луис Адриано илк марта миланликлар учун ўйин ўтказишди.
International Champions Cup 1-тур
“Милан” – “Интер” 1:0
Гол: Филипп Мексес, 62