Жамият | 13:48 / 25.07.2015
1895
1 дақиқада ўқилади

Мексикада яшин уриши натижасида 7 нафар одам ҳалок бўлди

Мексиканинг Гуанахуато штатида яшин уриши натижасида 7 нафар одам халок бўлди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, ҳалок бўлганларнинг 3 нафарини аёллар ва 4 нафарини болалар ташкил этади. Болаларнинг энг кичиги 3 ёшда, энг каттаси эса 14 ёшда бўлган.

Шунингдек, воқеа жойига яқин бўлган 2 нафар инсон ҳам жабрланган. Уларнинг ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаяпти. 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш