Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 15:53 / 25.07.2015
6459
1 дақиқада ўқилади
Тошкентда Марказий Осиёда ягона бўлган спорт тиббиёти маркази очилди
Тошкентда спорт тиббиёти маркази ўз фаолиятини бошлади. Республика спорт тиббиёти маркази Ўзбекистон миллий Олимпия қўмитаси биносида жойлашган.
Ушбу марказ Марказий Осиёдаги ягона ҳисобланади. У замонавий тиббиёт, диагностика, лаборатория ҳамда реабилитацион қурилмалар билан жиҳозланган.







Марказ Ўзбекистон миллий терма жамоа спортчиларига мусобақаларга тайёрланиш жараёнида тиббий-биологик ва тиббий-психологик кўмак беради.




Шунингдек, Тиббиёт марказида миллий антидопинг хизмати ҳам мавжуд.

Суратлар: "Жаҳон" ахборот агентлиги