Жамият | 22:53 / 26.07.2015
2171
1 дақиқада ўқилади

Яккасаройда ярим йил ичида 43 тадбиркорнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича тадбирлар олиб борилди

2015 йилнинг биринчи ярим йили давомида Яккасарой туман прокуратураси томонидан 43та ҳолатда тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари бузилганлиги аниқланди. Бу ҳақда прокурорнинг катта ёрдамчиси Фурқат Расулов маълумот берди.
Айтилишича, ушбу ҳолатлар юзасидан битта жиноий иш қўзғатилиб, 3 мансабдор шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.
Шу билан бирга, ҳисобот даврида прокуратуранинг ишонч телефонларига 21 тадбиркор мурожаат қилиб, уларнинг барчасининг бузилган ҳуқуқлари тикланди.
Худди шу тадбирлар давомида 24та корхона фаолияти қайта тикланди, деб ёзади "Хуқуқ" газетаси. 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш