Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 14:54 / 27.07.2015
4373
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон ТИВда АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони билан учрашув ўтказилди
2015 йил 27 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистонга ташриф буюрган АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони, генерал Ллойд Жеймс Остин III билан учрашув бўлиб ўтди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон—АҚШ муносабатларининг турли жиҳатлари ҳамда баъзи халқаро ва минтақавий муаммолар муҳокама қилинди.
Учрашувда АҚШ элчиси Памела Леора Спратлен иштирок этди.