Технология | 21:02 / 27.07.2015
3501
1 дақиқада ўқилади

YouTube “Грозний” Чеченистон давлат телерадиокомпаниясини тўсиб қўйди

YouTube видеопортали “Грозний” Чеченистон давлат телерадиокомпаниясининг расмий аккаунтини тўсиб қўйди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.

Телеканалнинг интернет-таҳририяти раҳбари Дмитрий Ефремовнинг айтишича, телерадиокомпания канали аккаунтлари “Грозний” телерадиокомпаниясига шикоятлар юбориш учун махсус яратилган фойдаланувчиларнинг оммавий равишдаги мурожаатлари сабабли тўсиб қўйилган бўлиши мумкин. Айни пайтда канал ходимлари видеопорталнинг қўллаб-қувватлаш хизмати билан музокара ўтказмоқдалар.

YouTube’да “Грозний” телерадиокомпанияси аккаунти 4 йилдан бери мавжуд бўлган даври ичида унда 5 мингдан ортиқ материал жойлаштирилган. Каналга 30 мингдан кўпроқ фойдаланувчи обуна бўлган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш