Жаҳон | 14:19 / 28.07.2015
7394
1 дақиқада ўқилади
Хитойда ноодатий кўринишдаги кулолчилик музейи қурилди
Италиянинг Archea Associati қурилиш агентлиги Хитойнинг Лилин шаҳрида дунёдаги энг антиқа музейлардан бирини — Кулолчилик музейини қурди. Улкан музей бинолари сопол буюмлар шаклида қурилган. Бу ҳақда DesignBoom нашрида хабар қилинди.
Маълум қилинишича, музейнинг қурилиш ишлари 2010 йилда бошланган бўлиб, ҳудудда 11та кўза ва қадаҳ кўринишидаги иншоотлар барпо этилган.
Аниқлик киритилишича, бу бинолардан бирида музей, қолганларида меҳмонхоналар ва кулолчилик буюмлари ишлаб чиқариладиган корхоналар ташкил этилади.