Жаҳон | 01:33 / 29.07.2015
4380
1 дақиқада ўқилади

Латвия ўз чегаралари ёнида Россия ҳарбий техникасини аниқлаганини маълум қилди

Латвия Миллий қуролли кучлари ўз чегаралари ёнида Россия ҳарбий самолётлари ва кемаларини аниқлаганини айтди.

Маълум қилинишича, Латвия патруль самолётлари Болтиқ денгизининг нейтрал ҳудудлари устида Россия Ҳарбий-ҳаво кучларининг иккита Ан-124 самолёти ва битта Ил-76 самолётини аниқлаган. Шунингдек, Латвиянинг иқтисодий ҳудудида Россияга тегишли “Меркурий” кемаси аниқланган.

Аввалроқ Латвия Миллий қуролли кучлари ҳудудий сувлар чегарасида Россия сув ости кемаси ва ҳарбий кемалар гуруҳини аниқлаганини маълум қилганди.