Жаҳон | 12:57 / 30.07.2015
3104
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Исроил томонидан Иорданнинг ғарбий қирғоғида қурилиш ишларининг кенгайишига қарши

АҚШ ҳукумати Исроилнинг Иорданнинг ғарбий қирғоғида 300та уй қуриш борасидаги режаларидан ташвишдалигини билдирди. Бу ҳақда АҚШ давлат департаменти вакили Марк Тонер маълумот берди.
“Биз Исроил ҳукуматининг Иорданнинг ғарбий қирғоғида, Байт-Эл туманида, шунингдек, Қуддуснинг шарқида юзлаб янги биноларнинг қурилиши борасида эълон қилинган режаларидан чуқур ташвишдамиз”, – унинг сўзларини келтиради Reuters агентлиги.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ ушбу қурилишни ноқонуний ҳисоблаб, қурилиш ишларининг кенгайтирилишига қарши чиқмоқда.