Жамият | 21:33 / 30.07.2015
5943
1 дақиқада ўқилади

Чилилик йигит 17-қаватдан тушиб кетиб омон қолди

25 июлда Чилининг Ранкагуа шаҳрида турар-жой биносининг 17-қаватидан тушиб кетган 23 ёшли Себастьян Рейес исмли йигит тирик қолди, деб хабар бермоқда ABC News телеканали.

Рейес 40 метрдан пастга қулаб, автотураргоҳ томини тешиб ўтиб, ерга тушган. Рейес қулаганидан кейин нима бўлганини эслолмаслигини ва шифохонада ўзига келганини айтди. Шифохонада унга тос ва сон суяклари дарз кетгани ташхиси қўйилди. Йигит ҳозирда шифохонадан чиқарилиб юборилган.

Видеокузатув камералари йигитнинг ерга тушиши лаҳзасини суратга олган.

Йигит йиқилишигача дўстлари билан бирга бўлганини айтган. Йигитлар аввал футбол учрашувига борганлар, сўнгра клубда кўнгилхушлик қилганлар. Сўнгра улфатлар Рейес йиқилиб кетган квартирага келганлар.