Жаҳон | 09:48 / 30.07.2015
3268
1 дақиқада ўқилади
Морган Фриман Эрон билан келишувни маъқуллашга чақирувчи видеороликда суратга тушди
АҚШлик актёрлар, собиқ дипломатлар ва махсус хизматларнинг фахрий ходимлари АҚШ конгрессини Эрон ядровий дастури бўйича келишувни иложи борича тезроқ маъқуллашга ундашмоқда, деб хабар бермоқда АҚШ ОАВлари.
“Бу келишувсиз биз охир-оқибат Эрон билан хавфли, узоқ давом этувчи ва қимматбаҳо ҳамда кўплаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлувчи Яқин Шарқдаги яна битта урушга киришимиз мумкин”, деган сўзларни айтди Global Zero ташкилоти томонидан яратилган уч дақиқалик роликда АҚШлик машҳур актёр Морган Фриман.
Фримандан ташқари ушбу роликда актриса Наташа Лайонн, Марказий разведка бошқармасининг собиқ ходимаси Валери Плэйм ва АҚШнинг Москвадаги собиқ элчиси Томас Пикеринг ҳам иштирок этди.