Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 00:37 / 30.07.2015
3860
1 дақиқада ўқилади
Нигерда “Боко Ҳарам” терактлари туфайли паранжи кийиб юриш тақиқлаб қўйилди
Нигернинг жануби-шарқида аёлларга юзларини паранжи билан беркитиб юриш тақиқлаб қўйилди. Бу ҳақда The Daily Star нашри хабар бермоқда.
Бундай қарор кўпинча террорчи-худкуш аёллардан фойдаланувчи “Боко Ҳарам” гуруҳи терактларининг олдини олиш мақсадида қабул қилинди.
Шу сабабли Чад ва Камерунда ҳам паранжи кийиб юриш тақиқлаб қўйилди.
Аввалроқ “Боко Ҳарам” жангариларининг Нигердаги қишлоққа ҳужуми оқибатида камида 16 киши ҳалок бўлгани маълум қилинганди.