Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 20:39 / 31.07.2015
5479
1 дақиқада ўқилади
31 июлда сайёрамиз аҳолиси “ортиқча” тўлинойнинг гувоҳи бўладилар
Бугун, 31 июлда сайёрамиз аҳолиси бу ойда иккинчи бор тўлинойнинг гувоҳи бўладилар.
Бу ҳодиса камдан-кам учрайди. Одатда, йил давомида 12 та тўлиной – ҳар бир ойга биттадан тўлиқ Ой кузатилади. Бироқ баъзи йилларда ва жумладан бу йили тўлинойлар сони 13 та бўлади.
Қамарий ой 29,530589 ер суткаси давом этиб, февралдан ташқари барча ер ойларига нисбатан қисқа бўлади. Бу номувофиқлик баъзи йилларда “ортиқча” – 13-тўлинойнинг пайдо бўлишига сабаб бўлади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш