Жамият | 13:30 / 31.07.2015
3424
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда машина ичидан 3 млн сўм ва телефонлар ўғирлаб кетилди

Тошкентда машина ичидан 3 млн сўм ва телефонлар ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Тошкентлик Жасур исмли 1993 йили туғилган йигит ИИБга мурожаат қилиб, унинг автомобилидан 3 млн сўм ҳамда iPhone ва Nokia телефонлари ўғирлаб кетилганлигини айтди. Ўтказилган тезкор тадбир давомида ушбу жиноятни содир этган, 1991 йили туғилган Акром исмли йигит қўлга олинди. Қимматликлар эгасига қайтарилди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш