Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 08:35 / 01.08.2015
1649
1 дақиқада ўқилади
Колумбияда самолёт қулаши оқибатида 12 киши ҳалок бўлди
Колумбия ҳарбий-ҳаво кучларига тегишли ҳарбий-транспорт самолёти 31 июль куни Сесар департаментида фалокатга учради. Самолёт бортидаги 12 ҳарбий ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат президенти Хуан Мануэль Сантос маълум қилди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.
Шу муносабат билан Колумбия президенти ҳалок бўлганлар оилаларига таъзия билдирди.
Гувоҳларнинг таъкидлашича, самолёт ҳавода ёниб кетиб, уч қисмга бўлиниб кетган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш