Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 18:35 / 02.08.2015
2936
1 дақиқада ўқилади
БААда террорчиликка дахлдорликда гумон қилинаётган 41 киши қўлга олинди
Бирлашган араб амирликлари бош прокуратураси террорчилик гуруҳига аъзоликда гумон қилинаётган 41 кишини қўлга олди. Бу ҳақда WAM агентлиги хабар бермоқда.
Бош прокурор Салим Саид Қубайшнинг сўзларига қараганда, қўлга олинганлар ўз гуруҳларига асос солиб, мамлакат бўйлаб қўпорувчилик ҳаракатлари амалга оширишни режалаштирган. Шунингдек, улар амалдаги ҳукуматни ағдариб, халифат ўрнатмоқчи эканлиги тахмин қилинмоқда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш