Жаҳон | 09:27 / 02.08.2015
2109
1 дақиқада ўқилади

Байден президентлик сайловида иштирок этиш-этмаслик масаласини сентябрнинг бошида ҳал қилади

АҚШ президентининг ўринбосари Жозеф Байден президентлик сайловида иштирок этиш-этмаслиги борасида сентябрь ойининг бошида қарор беради. Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар бермоқда.
Илгарироқ у Демократлардан ўз номзодини кўрсатиш борасида қарор қилиши мумкинлиги айтилган эди.
72 ёшли Байден 1988 ва 2008 йилларда сайловолди кампаниясида иштирок этиб, тезда пойгадан чиқиб кетган эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш