Жаҳон | 14:20 / 02.08.2015
6996
1 дақиқада ўқилади

ЕХҲТ: Донецк аэропорти олдида мураккаб вазият ҳукм сурмоқда

Донецк аэропорти ҳудудида мураккаб вазият ҳукм сурмоқда. Бу ҳақда ЕХҲТ махсус комиссияси тайёрлаган ҳисоботда айтилмоқда.
“30 июль куни Донецк марказида 19:35дан бошлаб комиссия 40та портлашни қайд қилди. Улар артиллерия ёки зенит зарбасидан келиб чиққан бўлиши мумкин”, – дейилади ҳужжат матнида.
Жума куни комиссия аъзолари олтита портлаш ва бир қанча ўқ овозларини қайд қилиб ўтган эди.
Коммисия кузатув пунктидан 5 км жануби-ғарбда 68та, 3-8 км шимолда эса 38та портлаш қайд қилинди.
Илгарироқ комиссия Россиядан келган навбатдаги гуманитар конвойнинг бир қисми айримачилар байроқлари ва шу йўналишдаги материаллардан иборат бўлганлиги маълум қилинган эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш