Спорт | 18:28 / 03.08.2015
3564
2 дақиқада ўқилади

Псков вилояти чемпионати ўйинида ҳакам футболчилардан электрошокер орқали ҳимояланди

Россиянинг Псков вилояти чемпионати доирасидаги Порховнинг «Шелонь» ва Гдованинг «Чайка» клублари учрашуви пайтида бош ҳакам ўзини ҳимоя қилиш учун ток урувчи электрошокер хизматидан фойдаланган.

Ўйиндаги ҳисоб 2:2 бўлиб турган вазиятда ҳакамнинг тортишувли қарори учун майдонда жанг бошланиб кетган. Натижада арбитр футболчилардан ўзини ҳимоя қилиш учун электрошокер хизматидан фойдаланган. Бироқ бошига орқа томондан берилган кучли зарба натижасида ҳушини йўқотган.

«Қабул қилувчи томон тадбирнинг хавфсиз ўтишини таъминлаши зарур. Регламентда бўлишига қарамай, учрашув пайтида ҳеч қандай полиция ходимлари бўлишмаган. Тез орада иккала жамоа учун қарорлар қабул қилинади. Катта эҳтимол билан иккала жамоа ҳам қуйи лигага дисквалификация қилиниши мумкин», дейди Псков вилояти футбол федерацияси раҳбари Алексей Севастьянов.

Раҳбарнинг сўзарига кўра, ҳакам ҳозирда ўзига келган ва ҳеч қандай юқори асоратдаги жароҳатни олмаган. Бироқ ҳамон у шифохонада қолмоқда.