Спорт | 20:47 / 04.08.2015
3235
1 дақиқада ўқилади

Британиялик сузувчи 50 метрга сузиш мусобақасининг яримфиналида жаҳон рекорди ўрнатди

Британиялик сузувчи Адам Пити Қозонда бўлиб ўтаётган сув спорти турлари бўйича жаҳон чемпионатининг 50 метрга брасс усулида сузиш мусобақасининг яримфиналида жаҳон рекорди ўрнатди. У белгиланган масофани ўзининг аввалги натижасини 0,2 сонияга яхшилаб, 26,42 сонияда босиб ўтди.

Ушбу йўналиш бўйича финал 5 августда бўлиб ўтади.