Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Технология | 11:54 / 07.08.2015
2405
1 дақиқада ўқилади
IBM 1 млрд долларга тиббий маълумотларни қайта ишловчи Merge компаниясини сотиб олади
IBM график тиббий маълумотларни қайта ишлаш, архивлаш, узатиш ва сақлаш билан шуғулланадиган Merge Healthcare компаниясини сотиб олади. Интерфакс агентлигининг ёзишича, шартнома қиймати 1 млрд долларни ташкил қилади.
Merge платформасидан АҚШнинг 7.5 минг тиббий муассасаси, шунингдек, жаҳоннинг энг йирик тиббиёт институтлари ва фармацевтика компаниялари фойдаланади.
Платформа IBM’нинг Watson Health Cloud тизимига уйғунлаштирилади, бунинг натижасида унда улкан миқдорда тиббий маълумотлар сақлаш имконияти туғилади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш