Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 21:14 / 09.08.2015
5870
1 дақиқада ўқилади
АҚШ Туркияга “ИШИД” билан курашиш учун қирувчи самолётлар юбормоқда
АҚШ Туркиядаги ҳарбий базага “ИШИД” террорчилик гуруҳи билан курашиш учун F-16 қирувчи самолётларини юбормоқда.
“АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг 6 та F-16 қирувчи самолёти Туркиядаги “Инжирлик” авиабазасига “ИШИД”га қарши жанговор ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш учун юборилди”, деб маълум қилди АҚШнинг НАТОдаги миссияси ўз твиттерида.