Жаҳон | 12:33 / 09.08.2015
2611
1 дақиқада ўқилади

Обама: ядровий дастур бўйича келишув Эрон билан ҳамкорлик йўлини очиб берди

Эроннинг ядровий дастури бўйича эришилган келишув ушбу мамлакат билан тинч руҳда ҳамкорлик қилиш имкониятини яратиб берди. Бу ҳақда АҚШ президенти Барак Обама CNN телеканалига берган интервьюсида баёнот берди.
Жумладан, Обаманинг фикрича, Сурия ихтилофини бартараф қилишда Эрон билан ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этиши мумкин.
“Бу масалани тор доирада муҳокама қилиб, сўнг музокаралар доирасини янада кенгайтириш ва шу йўл билан Сурия масаласигача етиб бориш мумкин бўлади”, – деди Обама.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш