Жаҳон | 09:23 / 09.08.2015
1936
1 дақиқада ўқилади

Япония БМТ Бош Ассамблеясига ядровий қуролни тўлиқ йўқ қилиш резолюцияси лойиҳасини юборади

Ядровий қуролни тўлалигича йўқ қилиш резолюциясининг лойиҳаси БМТ Бош Ассамблеясининг навбатдаги сессияга Япония томонидан муҳокамага киритилади. Бу ҳақда мамлакат бош вазир Синдзо Абэ баёнот берди.


Унинг таъкидлашича, лойиҳа Ассамблеянинг кузда ўтадиган сессияда муҳокама қилинади. Бу ҳақда у Нагасакига атом бомбаси ташланишининг 70 йиллигига бағишланган мотам маросимида қилган чиқишида айтиб ўтди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш