Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 19:15 / 10.08.2015
3130
1 дақиқада ўқилади
Кисловодскда яшовчи киши қўшнисининг машинасини темир-терсакка топшириб юборди
Кисловодскда ўз уйи олдидаги бегона машинани ўғирлаганликда айбланган киши ҳибсга олинди. Бу ҳақда "Блокнот Ставрополь" нашри Ставрополь ўлкаси ИИБга асосланиб, хабар берган.
Маълум қилинишича, 9 август куни ушбу шахс ўзи истиқомат қиладиган кўп қаватли турар жой биноси олдидаги машиналардан бирини темир-терсаклар қабул қилинадиган пунктга олиб бориб, топшириб юборган.
Маҳаллий полиция уни ўша куннинг ўзидаёқ ҳибсга олган. Аниқланишича, у муқаддам судланган шахс ҳисобланади.
Бу ҳодиса ўғрилик сифатида қайд этилиб, тегишли тартибда жиноий иш очилган.