Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 10:55 / 10.08.2015
2804
1 дақиқада ўқилади
Москвада содир бўлган авиаҳалокатда Арманистоннинг 4 фуқароси қурбон бўлгани айтилди
Арманистон фавқулодда хизматларининг таъкидлашича, Москва вилоятида йирик гидропланнинг қулаши оқибатида 4 нафар арманистонлик ҳалок бўлган. Бу ҳақда “Новости-Армения” агентлиги хабар бермоқда.
“Арманистон қутқарувчилари ҳалок бўлган ватандошларнинг номларини эълон қилди, – дейилади хабарномада. – Булар Эрик (8 ёш) ва Офелия (10 ёш) Гелчянлар ҳамда Лариса (25 ёш) ва Паруйр (26 ёш) Манукянлар”.
Илгарироқ Биринчи канал воқеа жойида бўлган ходимининг ҳалок бўлганини хабар қилган эди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш