Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 22:13 / 11.08.2015
1954
1 дақиқада ўқилади
Слуцкий Россияни Евро-2016га олиб чиқса, терма жамоани ЖЧ-2018да ҳам бошқаради
Россия спорт вазири Виталий Мутконинг айтишича, агар Леонид Слуцкий Россия термаси билан Евро-2016 саралашида муваффақиятга эришса, РФИ ЦСКАдан унинг ҳуқуқларини тўлиқ сотиб олади.
Слуцкий Россия терма жамоасини Евро-2016 саралаши босқичи охиригача бошқаради, агар йўлланмани қўлга киритса - терма жамоани қитъа чемпионатига олиб боради.
"Ҳозирча Слуцкийни тўртта ўйин учун олдик. Агар унинг омади келса, биз унинг шартномасини сотиб оламиз ва у терма жамоа билан Жаҳон чемпионатигача ишлайди. Менимча, у буни уддалайди", - дейди Мутко.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш